Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ширин шаҳридаги олис ҳудудлардан бири – “Нуробод” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Адҳам Шайжигитов Ширин шаҳридаги олис ҳудудлардан бири – “Нуробод” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Қабул жараёнида келиб тушган 20дан зиёд мурожаатларнинг 2 таси жойида қаноатлантирилди, 4 та мурожаат ўрганиб чиқиш учун бўлим иш юритувига олинди, 14 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди.Жумладан, фуқаролар Ф.Хайдарова ва М.Хожимуродованинг моддий ёрдам пулини олиш масаласидаги мурожаатлари, шунингдек, фуқаро Н.Мамараимованинг чорвачилик йўналишида кредит олиш учун “Ҳар бир оила-тадбиркор” Давлат дастури ижроси юзасидан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати Ширин шаҳар адлия бўлими томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқиш учун иш юритувга олинди.
Сайёр қабулда 88 ёшли Зайнаб ая Турдимуротованинг ногиронлик аравачасини олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожати жойида қаноатлантирилиб, шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси билан ҳамкорликда З.Турдимуротовага ногиронлик аравачаси топширилди.

Шу билан биргаликда, сайёр қабул доирасида “Нуробод” маҳалласи аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ҳам ташкил қилинди.

Хулоса ўрнида айтганда, жойларда ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини оширишда муҳим омил бўлмоқда. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими