Янгиликлар
Давлат хизматларидан фойдаланиш енгиллаштирилди
Фармон билан давлат хизматларидан фойдаланишда енгилликлар яратилди. Хусусан, 400 дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган 17 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди. Мулоқотда 2021 йилда экстерриториал тамойил асосида амалга оширилиши кўзда тутилган ўзгаришлар, 18 турдаги маълумотларни ва ҳужжатларни идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда “Электрон ҳукумат” тизими орқали беришнинг ўзига хос афзалликлари тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
Тадбир қизғин-савол-жавобларга бой бўлди. Иштирокчиларни мавзу юзасидан, шунингдек, меҳнат қонунчилиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қизиқтирган саволларига адлия бошқармаси масъул ходими томонидан тегишли жавоблар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими