Янгиликлар
Фуқарога ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлаб берилди
Мирзаобод туман адлия бўлими томонидан Мирзаобод тумани, Боғистон МФЙ, Ватанпарвар кўчаси 27-уйда яшовчи фуқаро Н.Сангированинг Мирзаобод туман мактабгача таълим бўлимида ишлаб келиб, ҳозирда бола парвариши таътилида бўлсада, мактабгача таълим бўлими томонидан шу кунга қадар бола парвариши пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган шикояти ўрганиб чиқилди.
Натижасига кўра, Н.Сангировага 4 228 179 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили пулларини зудлик билан тўлаб бериш юзасидан туман мактабгача таълими бўлимига тақдимнома киритилди ҳамда фуқарога 4 228 179 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили пуллари тўлаб берилиши таъминланди.
Ҳамид Аҳмедов,
Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи