Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

ФҲДЁ бўлими - янги бинода


clip_image002--.jpgСирдарё тумани марказида ФХДЁ бўлимининг кўркам, замонавий янги биноси фойдаланишга топширилди. Иншоотни қуриш учун 480 миллион сўм маблағ сарфланди. Йўлдош Нурматов бошлиқ “Анварбек” хусусий қурилиш корхона бунёдкорлари иншоотни белгиланган муддатларда қуриб битказишди.

Шунингдек, байрам арафасида Сирдарё туман ФХДЁ бўлими ва Давлат нотариал идораси ҳар томонлама қулай, замонавий бинога эга бўлди. Иншоотни сирдарёликларга Рамиз Ширинов бошлиқ “Янгиер само савдо сервис” хусусий қурилиш корхонаси бунёдкорлари тақдим этишди.

Мустақиллик йилларида ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялашда оила институтининг ролига устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтирди.

Ўтган 21 йиллик тараққиёт йўли Ўзбекистонимиз учун сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт ва маънавият соҳасида ривожланиш ҳамда юксалиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш даври бўлди.

Шу жиҳатдан мустақиллигимизнинг ҳар бир йили Ватанимиз солномасида том маънода ёрқин саҳифа бўлиб, халқимизнинг фидокорона меҳнати, улкан бунёдкорлик салоҳиятининг амалий намоёни, эркин ва фаровон ҳаётимиз тимсоли сифатида катта тантана билан байрам қилинмоқда.

Байрам муносабати билан фойдаланишга топширилган иншоотлар юртимиз кўркига кўрк қўшяпти. Бу борада Сирдарё вилоятида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. “Мустаҳкам оила йили”да вилоят адлия бошқармаси томонидан Оқолтин туманида миллий ва меъморий анъаналар асосида қурилган ФҲДЁ бўлими учун янги “Бахт уйи” биносининг фойдаланишга топширилганлиги туман аҳолиси, айниқса ёшлари учун байрамга муносиб совға бўлди.

Янги бинонинг очилишида сўзга чиққанлар бошқа соҳалар каби, мустақиллик йилларида оила қонунчилигининг такомиллашуви, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларни таъминлашга қаратилган тадбирларнинг аҳамияти борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритдилар.