Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Сирдарё вилояти юридик техникуми қуйидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилади (рўйхат)


1. Техникум кенгаш котиби – 1 нафар;

2. Психолог – 1 нафар;

3. Ўқув-методик бўлими услубчиси – 1 нафар;

4. Ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси – 1 нафар;

5. Ахборот–ресурс маркази директори – 1 нафар;

6. Кадрлар бўлими бошлиғи – 1 нафар;

7. Юридик клиника раҳбари – 1 нафар;

8. Ўқувчилар турар жойи мудири – 1 нафар;

9. Эксплуатация-хўжалик бўлими мухандиси – 1 нафар;

10. Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис - 1 нафар;

Қуйидаги вакант лавозимларга танловсиз ишга қабул қилади:

1. Омборчи - 1 нафар;

2. Электромонтёр – 1 нафар;

3. Дурадгор – 1 нафар;

4. Хайдовчи – 1 нафар.

5. Тарбиячи педагог – 3 нафар;

Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодлар ҳужжатларини -  белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхаларини 2021 йилнинг 22 апрель кунига қадар sir.yuridik@adliya.uz электрон манзилига юбориши мумкин (мурожаат учун тел: 67/ 227-27-15/ 99 480 99-96)

Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

- номзодларнинг вакант лавозимларга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

- тест синовларини ўтказиш;

- суҳбат.

Биринчи босқичда номзодларнинг ҳужжатлари вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади ва фақат малака талабларига тўлиқ мос келган номзодлар кейинги босқичга ўтади.

Иккинчи босқичда номзодларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, маънавият ва маърифат, сиёсат ва ҳуқуқ бўйича билим ва кўникмалари тест синовидан ўтказилади.

Тест натижаларига кўра 71 фоиздан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилади.

Учинчи босқичда Танлов комиссияси томонидан номзодларнинг шахсий ва касбий кўникмаларига баҳо бериш мақсадида суҳбат ўтказилади.

Танлов комиссияси аъзолари танлов натижаларига кўра ҳар бир номзодни баҳолайди.

- Ишга қабул қилишда устунлик танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзодга берилади, агар танлов натижасига кўра номзодлар тўплаган балл тенг бўлса, Танлов комиссияси раисининг хулосасига асосланиб, якуний хулоса берилади.

Танловда иштирок этувчиларга лавозим бўйича номзодларга қўйиладиган талаблар:

1) Олий ва ўрта махсус маълумотга эгалиги (лавозимига қараб);

2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг мавжудлиги;

3) давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни билиш устунлик беради);

4) юклатилган вазифаларни мустақил ва кўмаксиз бажара олиш;

5) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этадиган;

6) компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;   

7) шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.

Ишга қабул қилиш бўйича тест ва суҳбат саволлари рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишингиз мумкин:

1-ҳавола     |     2-ҳавола

Танлов Сирдарё вилояти юридик техникуми биносида ўтказилади.

Манзил: Гулистон шаҳри, Эзгулик кўчаси.

Мўлжал: Гулистон шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби.

Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарлар билан Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграмм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилояти юридик техникуми Кадрлар бўлими