Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сирдарё вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилди


Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8-10 апрель кунлари Сирдарё вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар  ўтказилди. Халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Бош прокуратура ҳамда Адлия вазирлиги масъул раҳбарлари иштирок этишди.

3 кун мобайнида вилоят ҳудудлари бўйлаб ўтказилган ушбу сайёр қабуллар давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жами 45 та мурожаат қабул қилинди.

Хусусан, уй-жой ва ер участкаси олиш масаласида 8 нафар, пенсия масаласида 5 нафар, тиббиёт соҳаси бўйича 6 нафардан, ижтимоий ҳимоя, иш билан таъминлаш масалада 8 нафардан, таълим масаласида 2 нафар, компенсация бўйича 6 нафар ҳамда бошқа масалаларда 10 нафар фуқаролар мурожаат қилишди.

Шундан, 13 та мурожаат ижобий ҳал қилинди, 2 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 18 та мурожаат иш юритувга қабул қилинди.

Хусусан, Ширин шаҳри, Фарҳод маҳалласи, Янги дунё кўчаси, 4-уйда яшовчи фуқаро Г.Исабаеванинг турмуш ўртоғи С.Исабаев мияда қон айланиши бузилиши оқибатида (Инсульт) касаллигига дучор бўлган.   Г.Исабаева турмуш ўртоғи С.Исабаевни ногиронлик аравачаси билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўради. Ушбу мурожаат қаноатлантирилди.  Сирдарё вилояти адлия бошқармаси томонидан С.Исабаевга ногиронлик аравачаси топширилди.

Шунингдек, сайёр қабулда Боёвут тумани, Жўлангар маҳалласи, Ҳамза кўчаси, 16-уйда яшовчи фуқаро М.Турдалиев, Боёвут тумани, Ижодкор маҳалласи, Мурувват кўчаси, 2-уйда яшовчи фуқаро С.Махсумов ҳамда Ширин шаҳри, Нуробод маҳалласи, Темирйўл кўчаси, 6-уйда яшовчи фуқаро Н.Абдуллаева ҳам ногиронлик аравачаси билан таъминланди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими