Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

АДЛИЯ БЎЛИМЛАРИ УЧ ЁШДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ республикамизнинг барча — 200 та туман ва шаҳарларида адлия бўлимлари ташкил этилганди. Бугун туман адлия бўлимлари ташкил топганига 3 йил тўлди. Сана муносабати Адлия вазири туман (шаҳар) адлия бўлимларига табрикнома йўллади.

“Амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётига кириб боришида адлия бўлимлари ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ушбу жараёнда сизларнинг ўз хизмат вазифангизни сидқидилдан адо этаётганингиз ортидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тобора тўлиқ таъминланиб келмоқда. Адлия органлари эса халқ ичига чуқурроқ кириб бормоқда” - дейилади табрикномада.

Дарҳақиқат, адлия органлари бугун халққа тобора яқинлашди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқнинг ишончини оқлаш йўлида сидқидилдан қилинган меҳнат ана шундай рағбатга муносибдир.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан Адлия вазирининг табрикномаси ва совғалар вилоятдаги 11 та туман (шаҳар) адлия бўлимларига тантанали равишда топширилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

 Адлия бўлимлари фаолиятига ривож ва муваффақият ҳамроҳ бўлсин!


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими