Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ


Мамлакатимизда сайлов қонунчилиги йилдан йилга такомиллашиб бормоқда.  “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча амалий механизмларини такомиллаштириш ва сайлов жараёни очиқлигининг кафолатларини кучайтириш имконини беради.

Гулистон шаҳар 1-сон умумтаълим мактабида ташкил қилинган давра суҳбати мазкур қонун мазмун-моҳиятига қаратилди.

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Х.Сулайманбекова ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.  

- Сайлов қонунчилигини ислоҳ этишдан мақсад сайлов жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, барча сайлов иштирокчилари учун тенг имконият ва қулай қулай шарт-шароитларни яратиш, асоссиз сарф-харажатларнинг олдини олиш, қолаверса, қонунларимизни харқаро умумэътироф этилган нормаларга мувофиқлаштириб бориш, - деди маърузачи ўз сўзида.

 Тадбирда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими