Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

16 нафар фельдшерни туман адлия бўлимига етаклаган муаммо


Сайхунобод туман адлия бўлимига туман тиббиёт бирлашмасида навбатчи фельдшер лавозимида ишловчи фуқаро Ш.Ахмедов ва бошқалар 2021 йил октябрь ойи учун 6 фоизлик тўлаб берилиши лозим бўлган 712.500 (етти юз ўн икки минг беш юз) сўм миқдоридаги тўловлар тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари бўйича ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонинг 17-бандига мувофиқ соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сонли Қарори 3-бандига асосан Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга оширилиши белгиланган.

Бироқ, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ўрганиш кунига қадар 2020 йил октябрь ойи учун жами 16 нафар навбатчи фельдшерларга  тўланиши лозим бўлган жами 14.681.000 сўм пул маблағлари тўланмасдан келинган.

Туман адлия бўлимининг аралашуви билан туман тиббиёт бирлашмасида ишловчи жами 16 нафар навбатчи фельдшерларнинг иш ҳақларини ундириб бериш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судига аризалар киритилди.

2021 йил 5 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан мазкур ташкилотда ишловчи жами 16 нафар навбатчи фельдшерларга  тўланиши лозим бўлган жами 14.681.000 сўм пул маблағлари ундириб бериш юзасидан суд буйруқлари чиқарилиб, фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.


Ф.Сидиков, Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси