Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Сирдарёда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун малака ошириш курси ташкил қилинди


Хабарингиз бор, жорий йилнинг март-апрель ойларида республикамизнинг барча вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази  ҳамкорлигида журналист ва блогерлар, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизмати раҳбарлари учун малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

“Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида  ўтказилаётган ушбу тадбир бугун сирдарёлик ОАВ вакилларини  Сирдарё вилояти юридик техникумига жамлади.

Машғулотларни Юридик фанлар номзодлари Ш.Раҳмонов ҳамда М.Воҳидов олиб боришди. Белгиланган жадвал асосида дастлабки кун Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти, журналист суриштируви ва уни амалга ошириш тартиби, Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини суистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги юзасидан маърузалар тингланди.

-        Ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятни юксалтириш ҳар бир жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Ҳар бир киши қаерда, қандай соҳада ишлашидан қатъий назар ҳуқуқий билимларини ошириб бориши, ўз соҳасига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини мукаммал билиши лозим. Ана шундагина у иш фаолиятида хатоларга йўл қўймайди. Очиғини айтсам, бугунги машғулот менда катта таассурот қолдирди, - дейди “Янги Сирдарё” газетаси бўлим мудири Х.Пардабоева.

Машғулотлар интерфаол методлар асосида, кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда янада қизиқарли ўтди. Маълумот ўрнида, Малака ошириш курси Сирдарё вилоятида 12-14 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.  


Дилноз Умурзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи