Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

МИРЗАОБОД ТУМАНИДА АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИЯТИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Шайжигитовнинг Мирзаобод тумани “Деҳқонобод” маҳалласида сайёр қабули бўлиб ўтди.  

 Қабулда Мирзаобод туман адлия бўлими, туман ИИО ФМБ,  туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК Мирзаобод туман филиали, бошқа мутасадди идоралар масъул ходимлари ва 50 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

Фуқаро С.Абдувалиев “Деҳқонобод” МФЙ “Чуқурсой” кўчасида истиқомат қилади. 3-секторга бириктирилган ушбу ҳудудда ичимлик суви танқис, аҳоли азият чекаяпти, - дейди мурожаатчи.

Фуқаро О.Ёқубов кўтарган масала маҳалла аҳлининг бирдек ташвиши. Чорва молларини боқиш учун яйлов керак.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикасининг “Яйловлар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумотлар берилиб, яйловлардан фойдаланиш, яйловлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари батафсил тушунтирилди.

Фуқаро К.Бобоеванинг уч нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи мавсумий ишчи. Унинг оиласига моддий кўмак зарур. Мурожаатчига 2 ҳамда 14 ёшгача болалари бўлган кам таъминланган оилаларга нафақа ҳамда моддий ёрдам тайинлаш  тартиби тушунтирилди.

Ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаролардан 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Шундан 7 таси жойида ҳал қилинди, 5 та мурожаат тегишли ташкилотга юборилди. Шунингдек, коммунал соҳа, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун кредит олиш, кўчмас мулкка эгалик қилиш, нафақа олиш каби масалаларда фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 5 та мурожаат тегишли тартибда бўлим иш юритувига олинди. 


Дилноз Умурзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи