Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

“ҲУҚУҚШУНОС БИЛАН УЧРАШУВ” ТАДБИРИ ҚИЗҒИН ЎТДИ


Ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу сабабли ислоҳотлар кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ёшларга таянилади. Қувонарлиси, бугун ёшлар ҳар жабҳада фаол. Уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш эса давр талабидир.

Ширин шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган "Ҳуқуқшунос билан учрашув" тадбири ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадини ўзида мужассам этди.

Ширин шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Ғайбуллаев билан бўлган мулоқот давомида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мақсад ва интилишлари рўёби учун яратилган шароит ва имкониятлар, амалга оширилаётган бу борадаги ислоҳотлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бундан ташқари, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.

Учрашувда  коррупция ва одам савдоси жиноятларининг салбий ва аянчли оқибатлари ҳақида ҳам ҳаётий мисоллар асосида ёшларга кенг маълумотлар берилди.

Тадбир қизғин савол-жавобларга бой бўлди. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими