Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Онам 70 ёшда, ҳеч қаерда ишламайман, онамга қарайман. Кекса онамга қараб турганим учун менга иш стажи ёзиладими?

                     Х.Омонова, Боёвут тумани, Боёвут шаҳарчаси

     

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 37-моддасига кўра ижтимоий солиқ тўланган тақдирда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга, 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган.

Юқоридагиларга асосан 70 ёшдан ошган шахсга қараб турганлик ҳолати иш стажига қўшилмайди.

   

Саволга Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Жавоҳир Сайимов жавоб берди