Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ҚОНУНЛАР ТАРҒИБОТИ – ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК ГАРОВИ


Гулистон шаҳар “Маданият” маҳалласи ҳудудидаги 1-умумтаълим мактабида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда давлат солиқ инспекцияси,  бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банки ходимлари иштирок этишди.

Тадбир ноанъанавийлик касб этди. Дастлаб аҳоли, шунингдек,  тадбиркорлик фаолияти билан машғул бўлган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш кун тартибидаги биринчи масала сифатида белгиланди.

Мулоқот жараёнида мутасадди идора вакиллари томонидан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш, кредит олиш тартиблари, солиқ имтиёзлари тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Учрашув давомида Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев йиғилиш тематикасига мос тарзда қонунчиликка оид янгиликлар билан таништирди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори,  “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Очиқ мулоқот ва самимий руҳда ўтган ушбу тадбир савол-жавобларга бой бўлди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими