Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР


Жорий йилнинг 30 март куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Жиноят кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, МЖтКга киритилган 2011-моддага кўра:

Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:

Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди).

Жиноят кодексига оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига киритилган қўшимчаларга кўра веб-сайтнинг ёки бошқа ахборот ресурсининг эгаси, блогер интернет тармоғидаги ўз веб-сайтидан ёки бошқа ахборот ресурсидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт:

Конституциявий тузумини, Республиканинг ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, ноқонуний йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш;

оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, ноқонуний йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш;

жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;

уруш, зўравонлик ва терроризмни, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

давлат сирларини ёки бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;

гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

порнографияни, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;

фуқароларни уларнинг ҳаётига ёки соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга қаратилган ахборотни тарқатиш;

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш.

Веб-сайтнинг ёки бошқа ахборот ресурсининг эгаси, блогер бундай ахборот аниқланган тақдирда, дарҳол уни ўчириб ташлаш чораларини кўриши шарт.

Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди (Асос: ЎРҚ–679-сон, 30.03.2021 й)

 Қонунчилик ҳужжатларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш:

БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жиноий жарима;

ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан ёки ОАВ, телекоммуникация, Интернет орқали содир этилса:

БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима:

ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари:

ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими