Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Адлия бошқармаси раҳбариятининг Оқолтин тумани "Аҳиллик" МФЙда сайёр қабули ўтказилди


Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, бу амалиёт энг кўп мурожаатлар келиб тушаётган ҳудудларда давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ўтказилаётганлиги юқори самара бераётир.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Шайжигитовнинг Оқолтин тумани “Аҳиллик” МФЙда ўтказган сайёр қабулига 20 нафардан зиёд фуқаролар мурожаат билан келишди.
Фуқаро А.Йўлдошев банкдан кредит олган, кредит маблағларини қайтариш муддатини узайтиришда унга ҳуқуқий кўмак зарур. А.Ашуров, З.Адилова сингари яна 5 нафар фуқаро вақтинча ишсиз, иш билан таъминлашда уларга амалий ёрдам керак.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг шу ва бошқа мазмундаги мурожаатлари тингланди, 5 та мурожаат қаноатлантирилиб, 10 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 8 та мурожаат Оқолтин туман адлия бўлими иш юритувига олинди.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими