Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Сайёр қабулдан сўнг фуқарога шифохонада даволаниши учун кўмаклашилди


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаевнинг жорий йил 26 март куни Янгиер шаҳри “Маърифат” МФЙда ўтказган сайёр қабулида фуқаро Г. Оева “Аёллар дафтари”да рўйхатда туришини, айни пайтда саломатлиги яхши эмаслигини айтиб, кардиологияда даволаниши учун амалий кўмак сўраб мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат Янгиер шаҳар адлия бўлими иш юритувига олиниб, фуқарога ёрдам бериш чоралари кўрилди. Ҳозирда Г. Оева Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасида бепул даволанмоқда.  
   -Адлия органларига раҳмат, саломатлигимни тиклаб олишим учун менга катта ёрдам беришди, - дейди Г.Оева.