Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларининг ҳуқуқий билимлари оширилди


  “Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш”. Сирдарё вилояти фавқулотда вазиятлар бошқармасида ташкил этилган семинар ана шундай номланди. Тадбирда Гулистон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси О.Холматов, Республика маънавият ва маърифат маркази Гулистон шаҳар бўлими раҳбари И.Норбеков иштирок этишди.

Тадбир аввалида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди. Таъкидландики, бу ҳаётбахш ислоҳотлар халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Тадбирда Гулистон шаҳар адлия бўлими О.Холматов сўзга чиқиб, янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида кенг маълумотлар берди.

Семинар эркин мулоқот, савол-жавоб асосида ўтди. Иштирокчилар ҳаётий муҳим масалалар, меҳнат қонунчилигига оид ўзларини қизиқтирган барча саволларига тегишли жавоблар олишди. Тадбир сўнгида бу каби учрашув ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиб бориш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.


 Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими