Янгиликлар
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...
САВОЛ: Ёшим 23 да. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг магистратура босқичида тўлов контракт асосида ўқийман. Ҳарбий хизматни ўташ учун туман мудофаа бўлими билан шартнома қилдик, бироқ тўловни амалга оширмадим. Чунки моддий жиҳатдан бунинг имкони бўлмаяпти. Бундай вазиятда қандай йўл тутишим лозим, менга ҳуқуқий маслаҳат зарур?
О.Машрапов, Гулистон шаҳри
ЖАВОБ: Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ учун тўланадиган бадал – базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари этиб белгиланган. Бу айни пайтда 4,9 млн сўмни ташкил этади. Агар сиз ушбу пул бадалини тўлашга имкониятингиз бўлмаса шартноманинг 5.3 бандига асосан сиз билан тузилган шартнома бекор қилиниши мумкин. Шароитингиздан келиб чиқиб 27 ёшгача хизматни ўтаб келишингиз мумкин. Маълумот учун айтиш мумкинки, ОТМ талабалари ўқиш давомида ўз хоҳиши билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига ўтиши, ўз хоҳиши билан шартнома тузиши мумкин. Пул бадали тўлаб бўлингандан сўнг фақат ёзги таътил вақтлари талабаларни хизматга жалб қилиш мумкин. Бошқа вақт уларни ҳарбий хизматга олиб кетиш мумкин эмас.
Саволга Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Ҳилола Сулаймонбекова жавоб берди