Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Сайёр қабулда қабул қилинган яна бир мурожаат қаноатлантирилди


Сайёр қабуллар аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, жойларда тўпланиб қолган муаммоларни аниқлаш, уларга ҳуқуқий ечим топишда самарали механизмлардан биридир. Сирдарё вилояти адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан вилоятимизнинг чекка қишлоқларида, олис ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Тоғаевнинг Боёвут тумани “Зиёкор” МФЙда февраль ойида ўтказган сайёр қабули ҳам фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, фуқароларни қийнаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш имконини берди.

Шу куни фуқаролардан 30 га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 7 таси жойида ҳал қилинган, 4 та мурожаат тегишли ташкилотга юборилган. Шунингдек, коммунал соҳа, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун кредит олиш, кўчмас мулкка эгалик қилиш, алиментни ундириш каби масалаларда фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, тегишли тартибда бўлим иш юритувига олинган эди. 

Жумладан,  сайёр қабулда “Зиёкор” МФЙ, “Нурли келажак” кўчасида яшовчи фуқаро М.Юлдошева мактаб биносида электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келаётганидан норози бўлиб мурожаат қилган эди.  Ушбу мурожаат Боёвут туман адлия бўлими маьсул ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, фуқаронинг мурожаати асосли эканлиги ўз исботини топди ҳамда ушбу ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабулда қилинган мурожаат қоғозларда қолиб кетмади, туман адлия бўлими аралашуви билан “Зиёкор” МФЙ ҳудудида жойлашган 47-мактаб Боёвут тумани Электр таъминоти корхонаси мутахассислари жалб этилган ҳолда электр энергияси билан таьминланди ва фуқаро мурожаати қаноатлантирилди.


Мурожаати ижобий ечим топганидан фуқаро М.Юлдашева мамнун. - Адлия бошқармаси ва туман адлия бўлимидан миннатдорман, - дейди у ўз ташаккурномасида.

Бугун ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаяпти, адлия органлари халқ орасида, ҳамиша ҳуқуқий кўмакка шай. Сайёр қабуллар натижаси эса ана шундай амалий ҳаракатларда ўз ифодасини топмоқда.


Д.Умурзоқова,

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи