Янгиликлар
05
МАРТ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ХОДИМИ АНИҚЛАНДИ
Адлия бошқармаси жамоа орасидан 2021 йилнинг март ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” аниқланди. Унга кўра, Гулистон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Халматов Атабек Журакулович “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.
Атабек Халматов 2019 йилдан Гулистон шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчи лавозимларида ишлаб келмоқда.
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси Халматов Атабек Журакуловични ушбу эътироф билан табриклаб, келгусидаги ишларида ривож ва зафар, ғайрат ва шижоат тилайди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими