Янгиликлар
05
Сирдарё вилояти адлия бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар бўйича 3-сонли ЭЪЛОН
Сирдарё вилояти адлия бошқармасида бўш (вакант) лавозимлар бўйича
3-сонли ЭЪЛОН
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси қуйидаги вакант лавозимларга танлов эълон қилади (рўйхат)
1. Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси – 1 нафар;
2. Сирдарё вилояти Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси – 1 нафар;
3. Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси – 1 нафар;
4. Сирдарё вилояти Сардоба туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси – 1 нафар
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслаҳатчиси, Сирдарё вилояти Мирзаобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси ҳамда Сирдарё вилояти Сардоба туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси лавозимларига танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодларнинг ҳужжатлари
2021 йилнинг 21 апрель кунига қадар белгиланган намунадаги ариза, маълумотнома-объективка, паспорт ва диплом нусхаларини Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлимига ёки бошқарманинг “u.sayitmurodov@adliya.uz” электрон почтасига юборилиши мумкин (мурожаат учун телефон: (67) 226-07-20) орқали қабул қилинади.
Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
- номзодларнинг вакант лавозимларга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;
- тест синовларини ўтказиш;
- суҳбат.
Биринчи босқичда номзодларнинг ҳужжатлари вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади ва фақат малака талабларига тўлиқ мос келган номзодлар кейинги босқичга ўтади.
Иккинчи босқичда номзодларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, маънавият ва маърифат, сиёсат ва ҳуқуқ бўйича билим ва кўникмалари тест синовидан ўтказилади.
Тест натижаларига кўра 71 фоиздан юқори тўплаган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилади.
Учинчи босқичда Танлов комиссияси томонидан номзодларнинг шахсий ва касбий кўникмаларига баҳо бериш мақсадида суҳбат ўтказилади.
Танлов комиссияси аъзолари танлов натижаларига кўра ҳар бир номзодни баҳолайди.
- Ишга қабул қилишда устунлик танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзодга берилади, агар танлов натижасига кўра номзодлар тўплаган балл тенг бўлса, Танлов комиссияси раисининг хулосасига асосланиб, якуний хулоса берилади.
Адлия вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимлар бўйича номзод вазирлик марказий аппаратидан суҳбатдан ўтказилади.
Танловда иштирок этувчиларга лавозим бўйича номзодларга қўйиладиган талаблар:
1) олий маълумотга эга ҳуқуқшунос;
2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг мавжудлиги;
3) давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни билиш устунлик беради);
4) юклатилган вазифаларни мустақил ва кўмаксиз бажара олиш;
5) одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этадиган;
6) компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
7) шахсий хусусиятлар: меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, дипломатия, вазминлик, виждонлилик.
Ишга қабул қилиш бўйича тест ва суҳбат саволлари рўйхати билан
1.(https://telegra.ph/Sirdaryo-viloyati-adliya-bosh%D2%9Barmasi-va-uning-tizimiga-ishga-%D2%9Babul-%D2%...)
2.(https://telegra.ph/UMUMIJ-%D2%9AONUNCHILIK-SO%D2%B2ASI-B%D0%8EJICHA-02-04)
ҳавола орқали танишингиз мумкин.
Танлов Сирдарё вилояти адлия бошқармаси биносида ўтказилади.
Манзил: Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, 16-уй.
Мўлжал: Сирдарё вилояти Мудофаа бошқармасининг янги биноси.
Танлов тартиби бузилган тақдирда ёки коррупция ҳолатлари мавжудлиги ҳақидаги асослантирилган хабарларни Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки @antikorbot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Кадрлар бўлими