Янгиликлар
01
1 апрелдан нималар ўзгарди?
Ветеринар-шифокорлар учун шифокорларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади. ➖ БАТАФСИЛ
(https://t.me/huquqiyaxborot/9377) Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида давлат хизматлари аутсорсинг асосида ташкил этилади. ➖ БАТАФСИЛ
(https://t.me/huquqiyaxborot/9379) Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади. ➖ БАТАФСИЛ
(https://t.me/huquqiyaxborot/9387) Автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ўтказиши мумкин. ➖ БАТАФСИЛ
(https://t.me/huquqiyaxborot/9388) Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг ярми қоплаб берилади. ➖ БАТАФСИЛ
(https://t.me/huquqiyaxborot/9390) Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат этилади. ➖ БАТАФСИЛ
(https://t.me/huquqiyaxborot/9393) Заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади. ➖ БАТАФСИЛ
(https://t.me/huquqiyaxborot/9401) Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. ➖ БАТАФСИЛ
(https://t.me/huquqiyaxborot/9412) Давлат органларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш мажбурий тартибда келишилади. ➖ БАТАФСИЛ
(https://t.me/huquqiyaxborot/9413) 2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади. ➖ БАТАФСИЛ
(https://t.me/huquqiyaxborot/9423) Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик амалга киритилади. ➖ БАТАФСИЛ
(https://t.me/huquqiyaxborot/9425) Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади. ➖ БАТАФСИЛ