Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Мен 2019-2020 ўқув йилида тўлиқ, 2020-2021 ўқув йилида февраль ойигача мактабда ишладим ва ўз хоҳишим билан ишдан бўшадим. Мактабда ишлаган ўқитувчиларга компенцасия берилади деб эшитгандим, менга ҳам компенсация тўланадими?

Д.Хотамова Боёвут туман Боёвут шаҳарчаси

Жавоб: Сизга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация берилиши керак. Шунингдек, сиз билан ишдан бўшатилган кунингиз ҳисоб-китоб қилиниши керак.

Меҳнат кодекси 110-моддасига мувофиқ Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганда унга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса:

1) қонун бўйича ёки шартномага мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлган ходимга, — огоҳлантиришига кўра у ишни ташлаб кетишга ҳақли бўлган кундан кечиктирмасдан;

2) меҳнат шартномасини бекор қилиши ҳақида иш берувчини огоҳлантириши шарт бўлмаган ходимга, — ишдан кетган кунининг эртасидан кечиктирмасдан тўланиши лозим.

Мазкур қоиданинг мазмунидан кўриниб турибдики, сиз меҳнат шартномасини ўз ташаббусингиз билан бекор қилганингиздан сўнг сиз билан иш берувчи тегишли ҳисоб-китобни амалга ошириши лозим.

Шунингдек, мазкур кодекс 151-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Агар сизда фойдаланилмаган меҳнат таътиллари ҳақиқатда мавжуд бўлса, бунинг учун сизга компенсация тўланиши лозим.

Саволга Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Жавоҳир Сайимов жавоб берди.