Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

"Адлия сайли"га марҳамат! Азиз сирдарёликлар ва вилоятимиз меҳмонлари!


"Адлия сайли"га марҳамат!
Азиз сирдарёликлар ва вилоятимиз меҳмонлари!
Сизларни  30 март куни соат 10:00 да Гулистон шаҳридаги «Билимдонлар маскани»да бўлиб ўтадиган “Адлия сайли”га таклиф этамиз.
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ушбу тадбирда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ташкил этиш, аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, аҳоли, айниқса ёшларни китоб ўқишга қизиқишини янада ошириш мақсадида китоб ярмаркаларини ўтказиш, шунингдек, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш назарда тутилган.
Шунингдек, сайил доирасида ҳуқуқий тестлар, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, мушоира ва спорт мусобақалари, тиббий кўрик, меҳнат ярмаркалари ташкил этилади.
Сайил дастуридан хушовоз хонандалар ижросидаги жозибали куй-қўшиқлардан тузилган концерт дастури ва бадиий чиқишлар ҳам ўрин олган.

“Адлия сайли”га марҳабо, азиз юртдошлар!