Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

"Аёллар дафтари"га киритилган аёллар билан юзма-юз


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан адлия органлари томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан,Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов томонидан «Мадад» ННТ Сирдарё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси маслаҳатчиси Ў.Жабборов ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари ҳамроҳлигида  “Илғор”, “Интилиш” ва “Оқ йўл” МФЙларда ума-уй юрилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан мулоқот қилинди.Уларнинг муаммолари ўрганилиб, зарур  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими