Янгиликлар
Адлия бошқармасида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди
Наврўз – азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олийжаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида ўтиб келаётган байрамдир.
Айниқса, ушбу қадимий байрамнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган яшариш ва янгиланиш, яхшилик ва бағрикенглик, табиатни асраб-авайлаб, доимо у билан уйғун бўлиб яшаш каби ўлмас ғоялар бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсади ва маъно-мазмунига ғоят ҳамоҳанг.
Айём муносабати билан Сирдарё вилояти адлия бошқармасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов байрамининг тарихи, унинг ўзига хослиги ҳақида фикр билдириб, ушбу сана билан барча ходимларни самимий табриклади.
Тадбирда сўзга чиққанлар Наврўз нафақат тўкин-сочинлик, балки хотиржамлик, тинч-тотувлик рамзи, элу юрт бирлашиб нишонланадиган улуғ байрам сифатида ҳам ардоқланишига урғу беришди.
Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни Наврўз айёми билан самимий муборакбод этамиз. Озод ва обод юртимизда байрамлар байрамларга уланаверсин, ҳар кунимиз наврўз бўлсин!
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими