Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Алимент нима ва у қандай тартибда ундирилади, шу ҳақда ҳуқуқий тушунча берсангиз?

Т.Баратова, Сайхунобод тумани “Турон” МФЙ  

Жавоб:  Ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот беришлари шарт эканлиги амалдаги Оила кодексининг 96,97-моддаларида ҳуқуқий жиҳатдан асосли мустаҳкамланган.

Шунингдек, вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир, алимент тўлови ота-онанинг бири томонидан иккинчисига, яъни вояга етмаган бола тарбияси билан шуғулланаётган ота ёки онага берилади. Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли.Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб, фарзанд 18 ёшга етгунга қадар айрим ҳоларда вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларга алимент ундирилиши мумкин.

  Амалдаги Оила Кодексининг 99 моддасига асосан, алимент суд томонидан белгиланганда ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:

- бир нафар бола учун – тўртдан бир қисми;

- икки нафар бола учун – учдан бир қисми;

- уч ва ундан ортиқ нафар бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади.

  Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун асос бўлган ҳолатлар тугаганда манфаатдор тараф алимент қонунда белгиланган миқдорда ундирилишини талаб қилиб, судга мурожаат этишга ҳақли.

Шу боис, Сиз мазкур низо юзасидан ўзингиз яшаб турган фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига мурожаат қилиш ҳуқуқингиз бор.

Саволга Сайхунобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Фарҳод Сидиков жавоб берди.