Янгиликлар
ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг давлат ва ҳукумат ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги ўрни ниҳоятда муҳим. Яқинда қабул қилинган "Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони ҳам айни фаолиятнинг самарадорлигини таъминлашни назарда тутади.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳудудий бўлимлари мутахасисисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиалида ташкил қилинган семинар мазкур Фармон тарғиботига қаратилди.
Семинарда Адлия бошқармаси Ташкилий назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Азиз Мавлонов иштирок этди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот берди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими