Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН АЁЛЛАР БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ


Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев ҳамда “Мадад” ННТ Гулистон шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош маслаҳатчиси Алижон Ортиқов Гулистон шаҳридаги “Маънавият” маҳалласидаги “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг муаммоларини ўрганишди.
Фуқаро Ф.Умарова тадбиркорлик фаолияти билан фойдаланиш истагида. Фуқаро Ж.Қурбонова нотурар мулки учун компенсация пулини оломай анчадан буён сарсон эди. Юзма-юз мулоқот ижобий самара берди. Ж.Қурбонованинг мурожаати қаноатлантирилди, унга 160.788.000 сўм миқдорида нотурар мулки учун компенсация пули ундириб берилди.

Бундан ташқари 10 нафардан зиёд аёлларнинг муаммолари тингланди, уларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими