Янгиликлар
Ҳуқуқий маслаҳат беришга тайёрмиз!
“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг муаммоларини ўрганиш, бу борада зарур ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар бериш юзасидан адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик.
Сирдарё туман адлия бўлими, Сирдарё туманлараро суди, туман ИИБ ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида “Адолат" МФЙда ташкил этилган мулоқот “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож аёллар билан якка тартибда суҳбатлашиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳуқуқий кўмак бериш мақсадини ўзида ифода этди.
Шу куни 20 нафарга яқин ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож аёллар билан юзма-юз суҳбатлашилди ҳамда уларга туғилиш фактини белгилаш, имтиёзли кредит олиш, кўчмас мулкка эгалик қилиш, никоҳ ва оила муносабатлари, алимент, моддий ёрдам олиш каби масалаларда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими