Янгиликлар
23
“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ҳуқуқий ёрдам
Сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада энг қуйи бўғин — маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган, тизим яратилдики, бу Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, Ўзбекистонда бирор-бир аёл, давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмаётганлигидан далолат.
Адлия органлари томонидан ҳам маҳаллабай, уйма-уй юрган ҳолда “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож аёлларга алоҳида эътибор қаратилиб, муаммолари ўрганилмоқда, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.
Ширин, Гулистон шаҳарлари, Ховос, Сайхунобод, Сардоба туман адлия бўлимлари томонидан уйма-уй амалга оширилган тарғибот тадбирлари ана шу жиҳатлари билан аҳамиятли бўлди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими