Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Билиб_қўйган_яхши


Қуйидаги фуқароларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари берилади (https://lex.uz/docs/2624884):

   1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига – 50 %;

   1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга – 45 %;

   ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга – 45 %;

   Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва “Слава” орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар. Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари,Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари, Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар – 45 %;

   1941 – 1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчилари – 25 %.

    Бугунги кунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 262 470 сўмни ташкил қилади.