Янгиликлар
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўлида
Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, бу ҳар бир фуқародан ҳуқуқий саводхонликни, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятидан хабардорликни талаб этади. Бу борада оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали тезкор ахборот олиш имконияти юқори, бироқ юзма-юз мулоқот, очиқ ва самимий руҳда ташкил этиладиган давра суҳбатлари савол-жавоблар асосида қонунчиликка оид янгиликларни яхши ва тўлиқ тушуниш ва англаш учун асос бўлади.
Ховос туман адлия бўлими ва туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида “Еттигузар” ҳамда “Карвонсарой” МФЙлари аҳолиси учун ташкил этилган тадбир ана шу мақсадлар учун хизмат қилди.
Тадбирда “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони, “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар берилди.
Шунингдек, жараёнда ҳудуддаги “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож аёллар билан юзма-юз суҳбатлашилди ҳамда уларга туғилиш фактини белгилаш, имтиёзли кредит олиш, кўчмас мулкка эгалик қилиш, никоҳ ва оила муносабатлари, алимент, моддий ёрдам олиш масалаларида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими