Янгиликлар
18
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БИЛАН ҲАР БИР УЙГА!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида адлия органлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ҳуқуқий маслаҳат бериш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов, Сирдарё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош маслаҳатчиси Ў.Жабборов ҳамда туман ҳокимлигининг масъул ходимлари иштирокида туманнинг “Камолот” МФЙда уйма-уй юрилиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларнинг муаммолари ўрганилди ҳамда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.