Янгиликлар
ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Ёшларнинг иқтисодий - ижтимоий имкониятларини кенгайтириш, бандлигини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратишдаги муаммоларни бартараф этиш, ишсизликдан ҳимоя қилиш учун уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган "Ёшлар дафтари" – ҳар бир сектор ҳудудида истиқомат қилаётган, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшларнинг манзилли рўйхати қайд этиладиган электрон дастур ҳисобланади.“
“Ёшлар дафтари”га ёши, жинси, касбга лаёқати бўйича таълим муассасасини битирувчи ёшлар, ҳозирда ишсиз бўлган ёшлар, ишга муҳтож ногирон ёшлар, хориждан қайтган ёшлар, ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар киритилади.
Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан Ёшлар агентлиги Янгиер шаҳар бўлимида "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшлар билан учрашув ўтказилиб, уларни касбга ўқитиш ва келгусида ҳунар эгаси бўлиши учун яратилган имкониятлар ҳақида тушунтириш берилди.
Шу билан бирга, ёшларни қизиқтираётган бир қатор саволлар, жумладан таълим муассасасини тамомлаб, биринчи бор иш излаётган, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар, хотин-қизлар, айниқса, бола парвариши таътилидан қайтган аёлларнинг ишга жойлашишида муаммоларни бартараф этиш ҳақидаги саволларига жавоб берилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими