Янгиликлар
Сайхунобод туманидаги “Ободон” маҳалласи ёшлар билан гавжум бўлди
Сайхунобод тумани “Ободон” маҳалласида жойлашган 31-сонли умумтаълим мактабида “Ким Ватанга содиқ бўлса – мендурман ўша!” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Сайхунобод туман адлия бўлими, ЎзЛиДеП Сайхунобод туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими, маданият бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, ахборот-кутубхона маркази, 8-сонли мусиқа ва санъат мактаби, туман маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилди. Тадбирда 210 нафар ёшлар иштирок этдилар.
Ёшларни касбга қизиқтириш мақсадида тадбир 11 та йўналишда: хуқуқшунослик , спорт, созандалик, рақс, хонандалик, тасвирий санъат, адабиёт, шеърият, иншо, китобхонлик ва автомобил тузилиши касби йўналишларда ўтказилди. Ташкилотчилар томонидан ўқувчилар ўз қизиқишларига кўра йўналишларга бўлиб чиқилди ва ҳар бир йўналиш бўйича хоналарга тақсимланди. Шундан сўнг, адлия бўлими томонидан "Адлия ва ёшлар", учрашуви ташкил этилиб, ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари муносиб баҳоланди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ ва Олий Мажлигса йўллаган мурожаати ҳамда Ёшларга доир Давлат сиёсати ҳақида, Конституция ва суд тизими ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбир давомида 8-сонли мусиқа ва санъат мактаби ёш раққосалари, маданият марказининг хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир сўнггида ҳар бир йўналишдаги ғолибларга ташкилотларнинг эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар ҳамда бадиий китоблар топширилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими