Янгиликлар
ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА МУҲИМ ОМИЛЛАРДАН БИРИ
Ёш авлодга замон талаблари асосида билим бериш учун, табиийки, ўқитувчи-педагоглар малакаси ва маҳорати юксак бўлмоғи лозим. Айниқса, бугун ёшлар жуда илғор фикрламоқда. Дарсларни уларнинг талабига мос, юқори даражада ташкил этиш учун ўқитувчи мунтазам равишда ҳар бир машғулотга алоҳида тайёргарлик кўриши, касбий маҳоратини изчил ошириб бориши зарур.
Сирдарё вилояти юридик техникуми Юристлар учун хорижий тил фани ўқитувчиси Муножат Шарипова ҳам ана шундай изланувчан, маҳоратли ўқитувчилардан бири. У ҳар бир дарсига пухта тайёргарлик кўради, ҳар бир дарсга ўзгача ёндашади. Техникумнинг “Юридик хизмат” таълим йўналиши 5- гуруҳ ўқувчилари учун ташкил этилган навбатдаги дарси “Culture and arts”, яъни “Маданият ва санъат” мавзусида бўлиб, очиқ дарс шаклида ўтказилди.
Машғулотда ўқувчилар томонидан турли миллат вакиллари, хусусан араб, ҳинд, инглиз, тожик, ўзбек миллатларининг образлари яратилди. Уларнинг урф-одатлари, маданияти, санъати, тили, дини, миллий либослари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, дарс жараёнига беш ташаббус доирасида олиб борилаётган ишлар ҳам узвий боғланди. Бунда биринчи ташаббус асосида ёшларнинг мусиқа, театр ва санъатга бўлган қизиқишлари намоён этилди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган мусиқий гулдаста - дилбар куй, рақс ва қўшиқлар очиқ дарс машғулотининг таъсирчанлиги таъминлаш учун хизмат қилди.
Энг муҳими, ўқитувчи очиқ дарсдан кўзланган мақсадига етди, ўқувчиларнинг “Culture and arts”, яъни “Маданият ва санъат” ҳақидаги билимлари янада мустаҳкамланди, инглиз тилида эркин мулоқот қилиш кўникмаси ҳосил бўлди.
Дилноз Умурзоқова,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи