Янгиликлар
МЕҲНАТ ЖАМОАЛАРИДА МАНЗИЛЛИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланган.
Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Сайхунобод туман адлия бўлими томонидан Сайхунобод тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими, туман "Сув оқава" масуълияти чекланган жамиятида ўтказилган тадбирларда меҳнат қонунчилиги асосий мавзу сифатида белгиланди.
Тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш, ушбу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини бир хилда йўлга қўйиш масалари юзасидан атрофлича сўз юритилди.
Шунингдек, тадбирда коррупция ва унинг турлари ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилиб, ушбу жиноятнинг оқибатлари ва жавобгарлик чоралари тушунтирилди.
Бундан ташқари, янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тадбир иштирокчилари эътиборига етказилди.
Тадбир ниҳоясида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга туман адлия бўлими бошлиғи Н. Тагиров томонидан батафсил жавоблар берилди.
Д.Умурзоқова,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи