Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди


Мамлакатимизда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш тизимининг жорий қилинганлиги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг барча масалаларини ҳал қилишда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, бу борада жойларда сайёр қабуллар ўтказиш орқали хотин-қизларни ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди раиси Ш.Тавбаев ҳамда туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Алимов, “Мадад” ННТ Сирдарё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси маслаҳатчиси Ў.Жабборов иштирокида сайёр қабул ташкил қилинди. Сайёр қабулда фуқаролар Ш.Шодмонқулова, М.Каримовага яшаб турган уй-жойининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, фуқаро М.Расуловага ёшга доир пенсия тайинлаш, фуқаро Н.Худойбердиевага  ишга жойлашишда амалий ёрдам бериш юзасидан қилган мурожаатларига зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими