Янгиликлар
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА
Илҳом Қодиров ва яна 9 нафар тиббиёт ходимлари Сирдарё туман адлия бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлишди. Боиси, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг тегишли буйруғи билан улар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган, бироқ ушбу фуқароларга жалб қилинган даври учун жами 105.151.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаган.
Адлия бўлими томонидан фуқароларнинг ушбу мурожаатлари ўрганиб чиқилди ҳамда тиббиёт ходимларига белгиланган қўшимча рағбатлантирувчи маблағларни тўлаб берилишини таъминлаш юзасидан Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома таъсир чораси киритилди.
Тиббиёт ходимларининг халқимиз бошига тушган синовли кунлардаги меҳнатлари рағбатсиз қолмади. Сирдарё тумани адлия бўлими аралашуви билан ўз вақтида тўланмай келинган жами 105.151.000 сўм маблағлар тўлаб берилиши таъминланди.
Шуҳрат Алимов,
Сирдарё тумани адлия бўлими бошлиғи