Янгиликлар
“Street law” тадбири истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусига қаратилди
1983 йилдан буён 15-март - Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Республикамизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Ҳар биримиз кундалик ҳаётда эҳтиёжимиздан келиб чиқиб барон нарса ҳарид қиламиз, муайян хизмат турларидан фойдаланамиз. Демакки, юртимизда истиқомат қилаётган барча аҳоли қатлами истеъмолчи тоифасига киради ва уларнинг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни муносабати билан Сирдарё вилояти юридик техникуми талабаларидан иборат кўнгилли ёшлар томонидан “Street law”лойиҳаси доирасида аҳоли гавжум жойларда, савдо расталари, автобекатларда тадбир ташкил этилиб, фуқароларга ҳуқуқлари бузилган истеъмолчи кимга ва қандай мурожаат қилиши кераклиги, қандай маҳсулотлар алмаштириб берилмаслиги, сифатсиз маҳсулотларни аниқлаш усуллари ҳақида “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” тамойили асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Тарғибот таъсирчанлигини ошириш мақсадида фуқароларга мавзуга оид буклет, флаер ва бошқа тарғибот материаллари тарқатилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими