Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сирдарё вилояти маъмурий судининг судьялари томонидан Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг юрисконсультлари билан семинар машғулот ўтказилди


Сирдарё вилояти маъмурий судининг судьяси С.Рустамов, судья катта ёрдамчиси М.Кенжаев ҳамда Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Л.Худойқулов билан биргаликда Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг юридик хизмати бўлимларининг юрист ва юрисконсультлари билан маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларнинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан кўрилаётган маъмурий ишлар бўйича амалиётда юзага келадиган муаммолар мавзуси юзасидан ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Хусусан, вилоят маъмурий судининг судьяси С.Рустамов дастлаб 2018 йил 8 январь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунининг мазмуни ва моҳияти тўғрисида тушунтириш берди.

Сўнгра вилоят маъмурий судининг судьяси С.Рустамов Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг юридик хизмати бўлимларининг юрист ва юрисконсультларига 2020 йил давомида маъмурий органлар, яъни давлат корхона, муассаса ва ташкилотларнинг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳамда улар мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилганлиги тўғрисида статистик кўрсаткичларни ўқиб эшиттирди ҳамда суд қарорларнинг ҳақиқий эмас деб топилишига асосий сабаблардан бири корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорларнинг кўплари ушбу қонунга ва Ер кодексининг 24, 36 ва 38-моддаларига риоя қилинмаган ҳолда қабул қилинганлигини, шунинг учун Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан қабул қилинаётган қарорлари “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонунга, Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларга риоя қилинган ҳолда чиқариш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Ўқув-семинар машғулоти давомида, Янгиер шаҳарида фаолият юритаётган корхона, муассаса ва ташкилотлари юридик хизмати бўлимларининг юрист ва юрисконсультлари ўзларига қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди. 

С.Рустамов,
Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси

М.Кенжаев,
Сирдарё вилоят маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси