Янгиликлар
БИЛАСИЗМИ?
Савол: Яқин қариндошларга кимлар киради?
Шодибек Турсунов, Гулистон тумани, “Тошкент” МФЙ
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 57 ва 58-моддаларида қариндошлик, ёт аралашмаган ва ёт аралашган қариндошлик белгилаб берилган.
Унга кўра болалар ота-онасига нисбатан тўғри шажарадаги - биринчи, невара бобосига, бувисига нисбатан – иккинчи, эвара катта бобосига, катта бувисига нисбатан – учинчи даражадаги қариндош ҳисобланади.
Ака – ука, опа-сингил, уларнинг болалари, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингиллари ҳамда уларнинг болалари, бобо ва бувиларнинг ака-ука ҳамда опа-сингиллари ва уларнинг болаллари ва шунга ўхшашлар ён шажара бўйича қариндошлар ҳисобланади.
Тўғри шажара бўйича қариндошлар ён шажара бўйича қариндошларга нисбатан яқинроқ ҳисобланади.
Икки шахс ўртасида қариндошликнинг узоқ-яқинлигини аниқлашда, даражаларнинг сони ёки шу шахслардан бирининг ўзини ҳисобга қўшмай туриб, ундан келиб чиққан авлодлар сони ҳисобга олинади.
Туғишган ака-ука ва опа-сингиллар қариндошликнинг иккинчи даражасида, амма ва хола ўз жиянлари билан қариндошликнинг учинчи даражасида турадилар. Улар яқин қариндошлар ҳисобланадилар.
Саволга Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи А.Мавланов, Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди судьяси Санжар Мирзабоев жавоб берди.