Янгиликлар
"Аёллар дафтари"га киритилган аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди
Бугун, 15-март куни Сирдарё туманида "Аёллар дафтари"га киритилган 26 нафар аёлларга туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Адлия бўлими ҳамда ИИБ бўлими масъуллари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида: “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” - дея эътироф этилиши бўлди. Бу билан мамлакатимизда аёллар жамиятнинг фаол аъзоси сифатида барча соҳаларда кенг қамровли иштирок этиши ҳуқуқий кафолатлади.
Бу ишлардан асосий кўзланган мақсад; жамиятда, турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлашдир.
Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати