Янгиликлар
06
ЭҲТИРОМ ВА ЭЪТИБОРГА МУНОСИБ ЗОТЛАР
Аёл – гўзаллик, чексиз меҳр-муҳаббат ва садоқат тимсоли, у бор масканга файз киради. У бир вақтнинг ўзида севимли рафиқа, жонкуяр она, ораста уй бекаси бўлиши билан бирга жамият ва давлат бошқарувида ўз ўрнига эга бўлган инсондир.
8-март- Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Сирдарё вилояти адлия бошқармасида ташкил этилган тадбирда бу нозиқ хилқатнинг ана шу жиҳатлари алоҳида эътироф этилди.
Бошқарма бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов ташкилотда фаолият юритаётган аёлларни байрам билан самимий табриклади.Йўлланган байрам табрикларида аёллар улуғланди, мадҳ этилди
Тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларга дил изҳорлари ила байрамона кайфият улашиш баробарида совғалар ҳам топширилдиСирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими