Янгиликлар
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси “ЭНГ ФАОЛ БЛОГЕР” танловини эълон қилади.
Танловнинг мақсади:
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқаролар ўртасида қонунга бўйсунишни тарғиб қилиш, ушбу соҳадаги мавжуд муаммоларга қарши курашда блогерлар ва жамоатчиликнинг таъсир кучидан оқилона фойдаланиш.
Баҳолаш мезонлари:
Тақдим этилган материаллар қонунийлик, объективлик, маърифийлик, ишончлилик, фактларни текшириш, ёлғон маълумотларнинг йўқлиги, материалларнинг таҳлилий ва изчил тақдим этилиши, таклиф ва тавсиялар мавжудлиги, аудиториясидаги фуқаролик позияцияси каби мезонларга мувофиқ баҳоланади.
Танлов шартлари:
- Танловга қабул қилинган материаллар босма ёки оммавий ахборот воситаларида нашр этилиши, телевизион ва радиоэшиттиришларда ёки шахсий блогларда эълон қилиниши керак;
- Иштирокчиларнинг фаолияти Адлия бошқармаси ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан ўрганилиб, таҳлил қилиб борилади.
Танлов тартиби:
Танлов иштирокчилари қуйидаги ҳужжатлар ва материалларни x.sulaymonbekova@adliya.uz электрон манзилига 2020 йил 15 март кунига қадар юборишлари керак:
- иштирокчи тўғрисидаги маълумотлар (объективка);
- танлов учун тақдим этилган материаллар (Wordдa ёзилган матн ёки аудио/видеофайл, файлнинг ўзи ёки манбага ҳавола, улар жойлаштирилган сайт). Барча материаллар скриншотлар, pdf нусхаси ва ҳавола билан тасдиқланиши керак.
Танлов ғолибларини аниқлаш ва уларни тақдирлаш Танловга тақдим этилган материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан тегишли тартибда тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади. Натижалар Наврўз - умумхалқ байрами арафасида эълон қилинади.
Танлов ғолиблари Адлия бошқармасининг совға ва дипломлари билан тақдирланади.
Вилоятимизда фаолият юритаётган барча блогерларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!
Мурожаат учун телефон: 67-225-15-47
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими