Янгиликлар
05
Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги “Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни билан нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳаракат турлари кенгайтирилиб, илк бора нотариус фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан мулкий ва мерос масалалари бўйича тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида низода медиатор сифатида иш юритиши белгиланди.
Сирдарё вилоятида ҳозирги кунда жами 5 нафар профессионал медиаторлар фаолият юритмоқда. Гулистон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар И.Хатамов ва К.Хушваковга Медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсини муваффақиятли якунлаганлигини тасдиқловчи сертификатлар топширилди ва профессионал медиаторлар реестрига киритилди.