Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...


Савол: Ташкилот юристининг хонасини жиҳозлашга доир қандай талаблар бор, бу бўйича аниқ тартиб жорий қилинганми?

С.Ўсаров, Сирдарё тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 41-мҳ-сон буйруғига асосан, юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар белгиланган. Ушбу буйруқ давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни белгилайди.

Унга мувофиқ, юридик департамент ва юридик бошқарма шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун 2 ёки 3 та алоҳида хизмат хонаси, ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф), 3 та сейф ёки металл шкаф, ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси, 1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 4 та принтер, ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси, телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати, интернет тармоғи, канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра) билан, юридик бўлим шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати 1 ёки 2 та алоҳида хизмат хонаси, ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф), 2 та сейф ёки металл шкаф, ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси, 1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 2 та принтер, ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси, телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати, интернет тармоғи ҳамда канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра) билан, юридик бюро шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати 1 та алоҳида хизмат хонаси, ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф), 1 та сейф ёки металл шкаф,ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси, 1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер, ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси, телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати, интернет тармоғи ва канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра) билан, битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати 1 та алоҳида хизмат хонаси, мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф), 1 та сейф ёки металл шкаф, замонавий компьютер техникаси, 1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер, UPS қурилмаси, телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, телефон аппарати, интернет тармоғи, канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра) билан таъминланиши бегиланган.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун Ўзбекистон Республикаси кодексларининг расмий нашрлари, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами» расмий нашрлари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси тизимидан узлуксиз фойдаланиш имконияти ҳамда ҳуқуқий нашрлар ва бошқа юридик адабиётлар (сони ва миқдори заруриятга кўра)ни ўзида мужассам этган қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фонди яратилиши лозим.

Ушбу буйруқ фақатгина юридик хизмат ходимларининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни белгилайди, аммо давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлар ўз маблағлари ҳисобидан юридик хизмат ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича минимал талабларда назарда тутилмаган бошқа шарт-шароитларни ҳам яратиши мумкин. 

Буйруқнинг 6 бандига мувофиқ, юридик хизмат фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг раҳбарлари шахсан жавобгар бўлиши белгиланган.

Саволга Сирдарё туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Содиқжон Ҳамроев жавоб берди