Янгиликлар
Сирдарё вилояти адлия бошқармасида Ўзбекистон Нотариал палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар иштирокида йиғилиш ташкил қилинди
Сирдарё вилояти адлия бошқармасида Ўзбекистон Нотариал палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар иштирокида йиғилиш ташкил қилинди.
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ушбу соҳада қабул қилинган қонун ҳужжатлари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқотда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев, Палата раҳбари К.Хушвақтов ҳамда бошқарманинг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи И.Карабаев мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Шунингдек, йиғилиш давомида “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари” мавзусида нотариуслар иштирокида 2020 йил 22 июндан-6 июлга қадар қисқа муддатли масофавий малака ошириш курсида қатнашган 4 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академиясининг сертификатлари топширилди.
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими